Андижонда ўз сотувчисини калтаклаган дўкон эгасига жиноят иши қўзғатилди

Андижонда ўз сотувчисини калтаклаган дўкон эгасига жиноят иши қўзғатилди

 

Кеча ижтимоий тармоқларда бир аёлнинг бошқа бир аёлга зўравонлик қилгани акс этган видео тарқалди.

 

Маълумотга кўра, Андижон шаҳридаги “Ҳунарманд” маҳалласидаги кийим дўконида қарз масаласи туфайли 1992 йилда туғилган дўкон эгаси ўз қўли остидаги 2005 йилда туғилган сотувчи қизни калтаклаган.

 

Айни пайтда аёл зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш (ЖКнинг 138-моддаси 2-қисми) бўйича гумонланувчи сифатида қўлга олинган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: