Баҳодир Қурбонов Афғонистонда “Толибон” мудофаа вазири билан учрашди

ДХХ раиси бошчилигидаги делегация Кобулда “Толибон” Миллий мудофаа вазири Мулла Муҳаммад Ёқуб билан учрашув ўтказди.
Учрашувда:
🔸Ўзбекистон делегацияси Афғонистондаги хавфсизлик ҳолати ва иқтисодий тараққиётдан мамнун эканини билдирди.
🔸Мулла Муҳаммад Ёқуб Ўзбекистонга “халқаро платформаларда Афғонистон бўйича конструктив позицияси” учун миннатдорлик билдирди.
🔸Чегара ҳудуддаги ҳамкорлик, коммуникацияларни ривожлантириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон томонидан ДХХ раҳбари ўринбосари генерал-майор Фаррух Мухторов ва Чегара қўшинлари қўмондони генерал-майор Салимжон Ҳусанов иштирок этган.