Индонезияда президент мушугига қўриқчи тайинланиши ортидан можаро келиб чиқди — Malay Mail

Президент 9 йил аввал кўчадан топиб олган мушуги Боббини давлат муҳофазасига олишни буюрди.
Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар мушукни давлат ҳисобидан қўриқлашни пулни исроф қилиш ва мутлақо кераксиз харажат сифатида баҳолашди.
Айниқса Боббини полиция эскортида аравачада олиб кетаётгани акс этган видео кўпчиликнинг ғазабига сабаб бўлди.
Расмийлар бунга жавобан президентнинг мулки давлат муҳофазасида бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Аммо баъзи мутахассислар ва фуқаролар буни асоссиз ва кераксиз харажат деб ҳисоблашмоқда.