Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Киевга ташриф буюрди

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Киевга ташриф буюрди

Reuters агентлиги бу ҳақда Исроилнинг Украинадаги элчисига ва Ахios мухбири Барак Равидга таяниб хабар бермоқда.

Равиднинг сўзларига кўра, Саар Украина президенти Владимир Зеленский ва ташқи ишлар вазири Андрей Сибига билан учрашади. Учрашувда айнан қандай мавзулар муҳокама қилиниши ҳозирча номаълум.

Ахiis мухбирининг қайд этишича, Саар Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан бери Украинага ташриф буюрган энг юқори мартабали исроиллик сиёсатчига айланди.

Исроил ҳукумати оғзаки тарзда Россия агрессиясини қоралаган бўлса-да, Ғарбнинг санкцияларига қўшилмаган. Шунга қарамай, Исроил Украинага гуманитар ёрдам кўрсатган ва “Рамштейн гуруҳи” йиғилишларида иштирок этган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: