Жазирамада аллергия ва тери касалликлари қўзғаши мумкин — ССВ

Вазирлик фуқароларни кучли ультрабинафша нурланиш даврида фотодерматоз ва аллергик реакциялар хавфи ҳақида огоҳлантирди ҳамда эҳтиёт чораларини эълон қилди.
Мутахассис Илмира Разикованинг айтишича:
▪️ Қуёш нури таъсирида тери сезгирлашади, баъзи моддалар билан реакцияга киришиб, аллергик тошмалар келтириб чиқаради
▪️ Фотодерматоз кўкракнинг юқори қисми, бўйин ва қўлларда қизил доғлар, қавариқлар, қичишиш, куйишга ўхшаш белгилари билан намоён бўлади
▪️ Тошмалар қуёш нурига чиққандан кейин 1 соатда ҳам, 1 ҳафта ичида ҳам пайдо бўлиши мумкин
▪️ Беморда терининг қипиқланиши, шишиши, ҳатто пуфакчалар ҳосил бўлиши мумкин.
Хавфдан сақланиш учун:
▪️ Соат 10:00–16:00 да қуёшда юрмаслик;
▪️ Ёпиқроқ кийим кийиш;
▪️ Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланиш тавсия этилади.