Ўзбекистонда туғилиш қисқариб, ўлим кўпаймоқда

2025 йилнинг январь-июнь ойларида 405,5 минг тирик туғилиш қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 мингга кам.
Хусусан, туғилганларнинг 209,6 минг нафари (51,7%) ўғил болалар ва 195,9 минг нафари (48,3%) қиз болалар.
Ўз навбатида, шу даврда 84,1 минг киши вафот этган. Бу 2024 йилнинг I ярим йиллигига нисбатан 2,7 минг нафарга кўп.