Пул бор, ракета йўқ

Пул бор, ракета йўқ

ЕИ мамлакатларида Украина учун ракета сотиб олишга пул бор, аммо энди Patriot ракеталарнинг ўзини топиш керак, деди Германия мудофаа вазири.

“Бугунги кунда Европа мамлакатларида ва ундан ташқарида қаерда, қанча “Патриот” бор, қайси давлатлар уларни сотишга тайёрлигини аниқлаш мақсадида турли даражадаги учрашувлар ўтказилмоқда”, — деди Писториус.

Ўтган ҳафта Писториус АҚШ билан эришилган келишувга кўра, Киев режимига 5та Патриот тизимини етказиб беришни маълум қилган эди. Фақат бунинг учун Германия олдин АҚШдан ушбу ракеталарни олиб ўз арсеналларини тўлдириши керак.

Германиянинг Der Spiegel нашрига кўра, Украина Трамп ваъда қилган Patriot тизимларини 2026 йилнинг баҳоридан олдин олмайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: