Украина коррупцияга қарши курашувчи органлар мустақиллигини чекламоқда

Financial Times нашри маълумотларига кўра, Украина парламенти Президент девони ташаббуси билан мамлакатдаги коррупцияга қарши курашувчи мустақил тузилмалар устидан назоратни кучайтириш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Танқидчиларнинг фикрича, бу қарор Зеленскийнинг атрофидагиларга коррупцияга оид тергов жараёнларига кўпроқ таъсир ўтказиш имконини беради.
«Ижро ҳокимияти НАБУни (Коррупцияга қарши миллий бюро) ўз назоратига олиш қарори президент маъмуриятининг ислоҳот тарафдорлари ва антикоррупция органларига қарши қилаётган ҳаракатларидан бири бўлиб, бу Украинанинг Ғарбдаги иттифоқчиларида тобора кучайиб бораётган авторитаризм ҳақида хавотир уйғотмоқда», деб ёзади газета.