Хабиб ҳалиям жангларга қайтиш таклифлари бўлаётганини айтди

Хабиб Нурмагомедов спортга қайтиш, хусусан, грэпплинг қоидалари бўйича жанг ўтказиш таклифларини олмоқда.
— Сизга катта пуллар эвазига спортга қайтишни таклиф қилишганми?
— Ҳа, доимий равишда грэпплинг жанглари таклиф қилинади.
— Қайси рақиб билан?
— Ҳозирча рақиб йўқ. Улар: «Агар сен рози бўлсанг, рақиб топамиз», дейишган.
— Сиз бу ҳақда ўйлаганмисиз?
— Йўқ, ҳеч қачон.