Европа Иттифоқи Америка товарларига 30% бож солиқларини жорий этиши мумкин

Европа Иттифоқи Америка товарларига 30% бож солиқларини жорий этиши мумкин

Европа Иттифоқи АҚШ билан келишувга эришилмаган тақдирда, Америка товарларига 30 фоизлик бож солиқлари жорий этиши мумкин.

“Report” агентлиги Bloomberg манбаларга таяниб хабар беришича, бундай чора тахминан 100 миллиард еврога тенг АҚШ маҳсулотларига тааллуқли бўлади ва жавоб тариқасида август ойида кучга киради.

Манбалар маълум қилишича, бу қарор АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Европага нисбатан 30 фоизлик бож солиқлари жорий этилиши ҳақида эълон қилинган режаларга жавоб сифатида кўрилмоқда.

Айни пайтда Брюссель ва Вашингтон ўртасида музокаралар давом этмоқда, аммо келишувга эришилмаса, Европа Иттифоқи ўз ҳимоя чораларини жорий этади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: