ЖССТ раҳбари Ғазода тўйиб овқатланмаслик туфайли ўлим ҳолатлари кескин ошганини тасдиқлади

Ғазо секторида тўйиб овқатланмасликдан ўлим ҳолатлари кескин ошгани қайд этилган.
Бу ҳақда ЖССТ ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган брифингда маълум қилган.
«Айни пайтда биз тўйиб овқатланмаслик билан боғлиқ ўлимлар сони кескин ошганини кўрмоқдамиз. 2025 йилда ЖССТ озиқ-овқат этишмаслиги туфайли беш ёшгача бўлган болалар ўлимининг 21 та ҳолатини ҳужжатлаштирди».
Гебрейесуснинг сўзларига кўра, ўткир тўйиб овқатланмаслик белгилари Фаластин анклавидаги аҳолининг 10% дан ортиғида кузатилади, аёллар ва эмизикли оналар орасида бу кўрсаткич 20% га этади. ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, гуманитар ёрдам етказиб бериш тўхтатилгани ва унинг Ғазога киришига чекловлар қўйилгани вазиятни янада оғирлаштирмоқда.
Аввалроқ Фаластин анклавининг ОАВ бўлими 2025 йилнинг март ойида Ғазо тўлиқ блокада ўрнатилганидан буён очликдан камида 67 бола ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 2 мартидан бери Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказилмаган ва Исроил қарори билан барча назорат-ўтказиш пунктлари ёпиқлигича қолмоқда.