Россияда бирорта ўзбек футболчиси қолмади

Россиянинг «Акрон» клуби ҳужумчиси Шерзод Эсанов жамоа билан келишган ҳолда 2027 йил ўрталарига қадар мўлжалланган шартномасини бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
22 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчи 2024 йилда «Андижон»дан 210 минг еврога сотиб олинганди. У клуб сафида жами 16 та ўйинда 1 та гол урди.
Шу тариқа, Эсанов кетганидан сўнг Россияда бирорта ўзбек футболчиси қолмади.