Саида Мирзиёева отасини туғилган куни билан табриклади

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева отаси, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклаб, ўз Телеграм каналида табрик пости ёзиб қолдирди.
“Сиз мен учун ҳар доим донишмандлик ва куч-қудрат тимсоли бўлиб келгансиз. Мен Сизнинг чексиз меҳрингиздан қувват олиб улғайдим.
Дадажон! Туну кун Сизнинг ўй-хаёлингиз нималар билан банд эканини яхши биламан. Сиз халқимиз учун яшаяпсиз. Умрингизни шу юртга, унинг тинчлиги, одамлар фаровонлигига бағишлагансиз. Чунки Сиз фақат оиламизнинг эмас, бутун бир миллатнинг отасисиз.
Мен Сизнинг бемисл меҳр-муҳаббатингиз, фидойи хизматларингиз, барча машаққатларни енгишда кўрсатаётган матонатингиз олдида бош эгаман.
Аллоҳдан фақат бир нарсани сўрайман – Сизни доим Ўз паноҳида асрасин. Мен учун. Ҳаммамиз учун…
Сиз дунёга келган кун барчамизга муборак бўлсин, дадажон”, дейилади табрик матнида.