Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан қутловлар келмоқда

«Дунё давлатлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, нуфузли компаниялар, жамоат ва дин арбоблари, шунингдек, Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари ва хориждаги юртдошларимиз Президентни самимий табрикламоқда», деб хабар қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Мактубларда президентга соғлик ва фаолиятида катта ютуқлар, халққа эса тинчлик ва фаровонлик тилаб ўтилган.