Сурхондарёлик фахрийга Ғалабанинг 80-йиллиги медали топширилди

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги” юбилей медалларини топширишни давом эттирмоқда.
🎖 Навбатдаги медаль Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида яшовчи, бутун урушда разведкачи бўлган ва Берлингача етиб борган фахрий Шохимардон Ҳамроевга топширилди.
“Биз Ғолиблар авлоди эканимиз билан фахрланамиз! Сизга чин дилдан узоқ умр ва энг яхши тилакларни тилаймиз! Ҳеч ким ва ҳеч нарса унутилмайди!”, – дейилади элчихона хабарида.