Таиланд ҳарбий-ҳаво кучлари Камбоджа ҳарбий позицияларига ҳужум қилди

Таиланд ҳарбий-ҳаво кучлари Камбоджа ҳарбий позицияларига ҳужум қилди

Таиланд ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари чегарадаги можаро авж олган вақтда Камбоджа ҳарбийлари позицияларини бомбардимон қилди. Бу ҳақда Khmer Times газетаси хабар берди.

Унга кўра, соат 11:30 да Таиланд ҳарбий-ҳаво кучларининг F-16 қирувчи самолётлари Прэахвихеар вилоятидаги баҳсли чегара зонаси бўйлаб Камбоджа ҳарбийлари позицияларига зарба берган. Бу жангларда ҳарбий-ҳаво кучларидан биринчи марта фойдаланилгани бўйича тасдиқланган биринчи хабар, деб ёзади газета.

Тўқнашувлар тахминан соат 7:30 да Оддар-Миенчей вилоятидаги баҳсли чегара зонаси яқинида бошланган. Маҳаллий аҳолининг газетага айтишича, улар кучли отишма ва портлаш овозларини эшитган, иккала томон ҳам оғир қуроллардан фойдаланаётган бўлиши мумкин. Иккала томон ҳам чегарада ўз позицияларини мустаҳкамлагани сабабли вазият кескинлигича қолмоқда, деб хабар беради tass.ru.

Камбоджа Миллий Мудофаа вазирлиги матбуот котиби генерал-лейтенант Мали Сочхеат қиролликнинг “ҳудудий яхлитлигини бузган” Таиланд қўшинларининг сабабсиз бостириб киришига жавобан армия ўзини-ўзи ҳимоя қилиш учун қатъий ҳаракат қилмоқда, деди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: