Туркия ва Озарбайжон мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади

Туркия ва Озарбайжон мудофаа хавфсизлиги, логистика ҳамда ҳарбий таъминот соҳаларида ҳамкорликни назарда тутувчи келишувни имзолади.
«Взгляд» нашрининг хабар беришича, мазкур меморандумга Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Ҳасанов ва Туркия мудофаа вазири Яшар Гулер томонидан имзо чекилган.
Истанбулдаги IDEF2025 кўргазмаси пайтида имзоланган келишув икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган. Унга кўра, Озарбайжон Туркиянинг Baykar компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган учувчисиз учиш аппаратларини харид қилади.
IDEF 2025 кўргазмаси мудофаа саноатининг етакчи мутахассисларини бирлаштиради. Тадбир 22 июлдан бошлаб бир неча майдонларда жумладан, Отатурк аэропорти ва Истанбул кўргазма марказида ўтказилмоқда.