Буффон солиқ муаммоси учун «ПСЖ»дан товон пули олди

Буффон солиқ муаммоси учун «ПСЖ»дан товон пули олди

Париж апелляция суди «ПСЖ» клуби жамоанинг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффонга 250 минг евро миқдорида товон тўлаши кераклиги ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар берди.

Қарор 2018 йил якунлари бўйича Италия солиқ органлари томонидан амалга оширилган солиқ тузатишлари билан боғлиқ. Умумий пул миқдори 1,2 миллион еврога яқин бўлиб, Буффон ҳам «Ювентус», ҳам «ПСЖ» сафида тўп тепган даврни қамраб олади.

Италиялик дарвозабон ўзининг «ПСЖ» билан тузган шартномасидаги махсус бандга таянилди. Унга кўра, клуб 2018 йил учун Италия ҳукумати томонидан белгиланган солиқларнинг 50 фоизини, аммо 250 минг евродан кўп бўлмаган қисмини (ижтимоий тўловларни инобатга олган ҳолда) қоплаши лозим эди.

Суд футболчининг даъвосини тўлиқ қондирди. «ПСЖ»нинг мазкур қарорни қайта кўриб чиқиш бўйича уриниши эса натижа бермади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: