Франция сентябр ойида Фаластинни расман тан олади — Макрон

Президент бу қарорни Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида эълон қилишини маълум қилди.
Қарор халқаро майдонда турли муносабатларга сабаб бўлди:
▪️АҚШ давлат котиби Марко Рубио буни «ақлсиз қарор» деб баҳолади
▪️Испания раҳбари Педро Санчес қарорни олқишлади
▪️Саудия Арабистони буни “тарихий қадам” деб атади
▪️Нетаньяху эса Макрон қарорига қарши чиқиб, бу қадам терроризмни рағбатлантириши ва янги тўқнашувлар хавфини келтириб чиқаришини айтди.