Ғазо секторида болалар очликдан ўлмоқда – ОАВ

Ғазо секторида болалар очликдан ўлмоқда – ОАВ

 

 

Бу ҳақда The New York Times хабар қилмоқда.

 

«Ҳозирда Ғазода очликдан азият чекмаган одам йўқ, жумладан мен ҳам», – дейди Ғазо жанубидаги шифохонанинг педиатрия бўлими мудири доктор Аҳмад ал-Фарра. Унинг беморларидан бири, соғлом туғилган 11 ойлик Сивар Барбакнинг вазни ҳозирда талаб қилинган 9 килограмм ўрнига 4,7 килограммдан кам.

 

БМТ маълумотларига кўра, Ғазодаги ҳар учдан бир киши бир неча кун давомида озиқ-овқатсиз қолмоқда. Анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир ой ичида 40 дан ортиқ одам очликдан ўлганини маълум қилди, улардан 16 таси болалар.

 

Март ойида Исроил ҳарбий амалиётларини қайта бошлаган ва Ғазо блокадасини кучайтирган эди. Гуманитар ташкилотлар карвонлари Ғазога етиб кела олмаяпти. Исроил, ўз навбатида, ХАМАСни очарчилик ҳақида афсона яратганликда айблаб, жангариларнинг ўзлари юк машиналарини ўғирлаб, сунъий танқислик яратаётганини даъво қилмоқда.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: