Илия Топурия Оқ уйда Ислам Махачев билан жанг қилмоқчи

UFC чемпиони Илия Топурия 2026 йил Оқ уйда ташкил этилиши режалаштирилаётган UFC турнирида Ислам Махачев билан жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди.
«Мен АҚШ халқи олдида жанг қилишни жудаям истардим. Нима бўлишини кўрамиз. Ислам билан қайси вазн тоифасида жанг қилишимизнинг фарқи йўқ. Аммо агар сен вазн тоифангни кўтарган бўлсанг, эндиликда қайта тушгинг келмайди», — деди Топурия.