Мирзиёевни ҳақоратлаган шахс Озарбайжонда ушланди

Мирзиёевни ҳақоратлаган шахс Озарбайжонда ушланди

Озарбайжонда Ўзбекистон президентини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Ajans нашри хабар берди.

Қайд этилишича, А.Юсупов Ўзбекистон президенти шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилиш жиноятини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган. Жорий йилнинг апрел ойида Озарбайжонда шахси аниқланиб, ҳибсга олинган ва унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, 2002 йил 7 октябрда имзоланган «Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Конвенцияси асосида Адлия вазирлигининг махсус конвойлари ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси ваколатли органига топширилган.

 

Маълумот учун, аввалроқ президентни ҳақорат қилган 20 ёшли йигит 2 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: