Миср президенти Ал-Азҳарни исроилга қарши баёнотини олиб ташлашга мажбур қилди

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси бошчилигидаги ҳукумат Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад ат-Тоййибни Ғазода юз бераётган геноцид ҳақидаги танқидий баёнотини олиб ташлашга мажбур қилди. Баёнотда Исроилнинг ҳарбий жиноятлари ва бошқа давлатларнинг бу зулмдаги ҳамкорлиги очиқ тилга олинган эди.
Гап шундаки, ушбу баёнотда ҳимоясиз аҳолига ўқ отиш, инсонпарварлик ёрдами пунктларига ҳужум қилиш ҳарбий жиноят эканлиги айтилган. Шунингдек, бу зулмни қурол ва сиёсий ёрдам билан қўллаб-қувватлаётган ҳар қандай давлат ҳам геноцидга шерик ҳисобланади.
Расмий изоҳда айтилишича, бу баёнот Ғазодаги гуманитар ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларга салбий таъсир қилмаслиги учун олиб ташланган. Аммо ишончли манбаларга кўра, бу тўғридан-тўғри Миср президентлиги талабига биноан амалга оширилган.
Ислом уламолари иттифоқи раҳбари Али Қорадоғий ушбу баёнотнинг ўчирилишини адолат ва исломий сўзни йўқ қилишга қаратилган қўрқоқларча ҳаракат деб атаган.