Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди — ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази

25 июл куни соат 02:40 да Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида 3,6 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 284 км жануби-шарқда. Эпицентрда сезилиш кучи 3 баллни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Пахтаобод туманида 2-3 балл, 22 км.
Избоскан туманида 2 балл, 37 км.
Андижон туманида 2 балл, 38 км.
Жалақудуқ туманида 2 балл, 42 км.