Россия Исроил қарорига салбий муносабат билдирди

Исроил парламентарийларининг бу қадами Москвада энг салбий тарзда қабул қилинади. У Исроил томонидан “Осло жараёни” доирасида ўз зиммасига олган мажбуриятларга, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияларига зид келади, дейилади Россия ТИВ баёнотида
Россия томони Фаластин-Исроил ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларни йўлга қўйиш ва Исроил билан ёнма-ён тинчлик ва хавфсизликда яшайдиган мустақил Фаластин давлатини яратиш – мақсадга мувофиқ бўларди деб ҳисоблайди.
Москва, Исроил ҳукумати қабул қилинган декларацияни амалга оширишга киришмайди деб ҳисоблайди. Акс ҳолда, бундай ҳаракатлар муқаррар равишда кескинликнинг янада кучайишига ва Исроил учун ҳам, бутун Яқин Шарқ учун ҳам олдиндан айтиш қийин бўлган оқибатларга олиб келади, дейилади расмий баёнотда.
23 июль куни Исроил Кнессети Исроил суверенитетини Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги ҳудудга кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни қабул қилган эди.