Россия ТИВ Озарбайжондан Бакуда ҳибсда ушлаб турилган русларнинг озод қилишини сўради

Россия ТИВ Озарбайжондан Бакуда ҳибсда ушлаб турилган русларнинг озод қилишини сўради

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ҳибсда ушлаб турилган россияликлар хусусида баёнот берган.

“Баку томонидан қўлга олинган россияликларнинг озод қилиниши Россия ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни яхшилаш йўлида муҳим қадам бўлади.

Ҳозирда Озарбайжон билан муносабатларни жуда ҳам яхши деб бўлмайди. Россия бу босқич узоққа чўзилмаслигини истайди ва тез орада муносабатларнинг тикланишига умид қилади”, деган Захарова.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: