Туркияда Рамзан Қодировнинг аҳволи ёмонлашган

Бодрумда дам олаётган Чеченистон раҳбарининг аҳволи денгизда чўмилиш пайтида ёмонлашган. Бу ҳақда Туркия ОАВ хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, Қодиров нафас ола олмай қолган, шундан сўнг қутқарувчилар уни тезда сувдан чиқариб олиб, дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишган.
Таъкидланишича, воқеадан сўнг у касалхонага олиб борилган. Ҳозирги вақтда унинг соғлиғига ҳеч қандай хавф таҳдид солмаяпти.