Исроил ҲАМАСга ён бермайди — Нетаняху

Исроил ҲАМАСга ён бермайди — Нетаняху

Исроил Ғазо секторидаги операция давомида ўз олдига қўйган барча мақсадларига эришмоқчи ва ҲАМАСга ён бермайди, — Нетаняху.

«Агар ҲАМАС бизнинг келишувга эришишга тайёрлигимизни заифлик, бизга Исроилни хавф остига қўядиган таслим бўлиш шартларини айтиб бериш имконияти сифатида қабул қилса, улар чуқур адашади. Биз урушнинг барча мақсадларига эришишга қатъий қарор қилдик», – деди Исроил бош вазири.

Нетаняхунинг айтишича, Исроил Франциянинг Фаластинни тан олиш қарорини қоралайди ва буни «террор учун мукофот» ва унинг мавжудлигига таҳдид деб билади.

Ҳамас эса Франциянинг сентябрь ойида Фаластинни тан олиш ниятини олқишлаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: