Наманган вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “Майнинг ферма” фош этилди

Наманган вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “Майнинг ферма” фош этилди

Ўзэнергоинспекция Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси, ДХХ ва ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Чуст туманида истиқомат қилувчи фуқаро Х. Н. га қарашли хонадонда 2 дона майнинг қурилмасини трансформаторга тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 653 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: