Аббосбек Файзуллаевнинг «Башакшехир»даги маоши маълум бўлди

Аббосбек Файзуллаевнинг «Башакшехир»даги маоши маълум бўлди

Ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаевнинг ЦСКАдан «Истанбул Башакшехир»га трансфери якуни бироз чўзилмоқда, аммо трансферга оид деталлар секин-аста очиқланмоқда.

Хабарларга кўра, 21 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячимиз янги клубида 11-рақамда ҳаракат қилади ва йилига 1 миллион евро маош олади. Бу сумма бонуслар ҳисобига ошиши мумкин.

Москваликлар бу трансфердан 7,5 миллион евро ишлаб олади. Бу сумманинг 10 фоизини «Пахтакор» олади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: