АҚШда дўконларнинг бирида пичоқли ҳужум содир бўлди

Қўшма Штатларда Мичиган штатидаги Walmart дўконида содир этилган пичоқли ҳужум оқибатида 11 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Траверс-Ситидаги Munson Medical Center касалхонаси хабар бермоқда.
«Биз 11 нафар жабрланувчига Munson Medical Center марказида тиббий ёрдам кўрсатилаётганини тасдиқлаймиз», – дея таъкидлади шифокорлар.
Уларнинг сўзларига кўра, фавқулодда вазиятлар бўлими одатдагидан кўпроқ иш юкини бошдан кечирмоқда.