Британия парламентининг 220 нафар депутати Кир Стармерни Фаластин мустақиллигини тан олишга чақирди

Британия парламентининг 220 нафар депутати Кир Стармерни Фаластин мустақиллигини тан олишга чақирди

Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

«Мамлакатимиз Фаластиннинг эркинлиги ва мустақиллигини таъминлаш имкониятига эга эмаслигини тушунсак-да, Буюк Британия томонидан тан олиниши муҳим таъсирга эга бўлар эди — бу бизнинг тарихий алоқаларимиз ва БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги аъзолигимиз билан боғлиқ», дейилади мурожаатда.

Стармернинг таъкидлашича, Фаластин давлатининг яратилиши — Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштириш йўлларидан биридир.

«Фаластин давлатини тан олиш бу қадамлардан бири бўлиши шарт. Бу менинг ягона позициям», — деб ёзди Стармер Х ижтимоий тармоғида.

У бу масалада яқин иттифоқчилар билан ишлаётганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 24 июл куни Франия президенти Эммануэл Макрон Париж яқин орада Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишини эълон қилган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: