Қибрай туманида фуқаронинг 37 бош қора молини қўлга киритган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар М.Х., С.Х. (муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун судланган) ва бошқалар фуқаро О.Т.нинг ишончига кириб, унинг 131 бош қора молини сотиб беришга келишиб, шундан 50 бош қора моли учун 1 млрд сўм бериб, бозор баҳоси 814 млн сўм бўлган 37 бош қора молни бошқа шахсларга сотиб, О.Т.нинг пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.