Таиланд–Камбоджа можароси туристик ҳудудларга яқинлашмоқда

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги қуролли тўқнашувлар машҳур сайёҳлик шаҳарлар — Паттайя ва Бангкокдаги туризм салоҳиятига таҳдид солмоқда. Ҳарбий ҳаракатлар ҳозирча Таиланднинг Трат ва Чантҳабури вилоятларида давом этмоқда. Бу жойлар Паттайядан 150 км, Бангкокдан 200 км узоқликда жойлашган.
➖ 23 июл куни беш таиландлик аскар мина портлашидан жароҳат олиб, тўқнашув кескинлашди.
➖ 24 июл куни Таиланд “Юттха Бодин” номли махсус ҳарбий операцияни бошлади.
➖ 25 июлда Таиланд чегарасидаги 8 та ҳудудда ҳарбий ҳолат эълон қилинди.
➖ 26 июлда Камбоджа ҳарбийлари чегарани бузиб ўтишга уринган, Таиланд эса жавоб зарбасини берган. Камбоджа Таиландни мактаб ва уйларга зарба беришда айбламоқда, Таиланд бу даъволарни рад этмоқда.