Техникумларга ҳужжат топшириш муддати 10 августгача узайтирилди

Техникумларга ҳужжат топшириш муддати 10 августгача узайтирилди

2025 йилда умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаган битирувчиларни техникумларга қабул қилиш муддати 10 августгача (шу куни ҳам киради) узайтирилди. Бу ҳақда Давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди.

Битирувчилар 519 та техникумдан бирида таълим олиш учун my.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн тартибда рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Қабул:

Кундузги ёки дуал таълим шакллари асосида;

Давлат гранти ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, 9-синф битирувчилари 14 та техникумда ташкил этиладиган халқаро таълим дастурларига ҳам грант асосида қабул қилинади. Бу дастурларга ҳам ҳужжатлар my.edu.uz орқали 10 августгача қабул қилинади.

Онлайн ариза учун талаб этилади:

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID карта маълумотлари;

3х4 ҳажмидаги фотосурат.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: