Трамп Таиланд ва Камбоджа бош вазирларига қўнғироқ қилди

Трамп Таиланд ва Камбоджа бош вазирларига қўнғироқ қилди

Трамп Таиланд ва Камбоджа бош вазирларига қўнғироқ қилиб, икки давлат чегарасидаги отишмани тўхтатишни сўраганини маълум қилди.

Қўшма Штатлар президенти Таиланд ва Камбоджа ҳукумат раҳбарлари ўт отишни тўхтатиш истагини билдирганини айтди.

«Биз бу икки давлат билан савдо қиламиз, лекин агар улар урушаётган бўлса, ҳеч бири билан савдо келишувини тузишни истамаймиз. Мен буни уларга айтдим», — деди Трамп.

«Камбоджа ва Таиланд ўртасидаги можаро Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳарбий тўқнашувларга ўхшайди. Ўшанда қуролли зиддият муваффақиятли тўхтатилган эди», — дея қўшимча қилди Қўшма Штатлар етакчиси.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: