Туркияда яна ўрмон ёнғинлари авж олмоқда

Туркиянинг Бурса вилоятининг Гурсу ва Кестел туманлари ўртасида содир бўлган ўрмон ёнғини шамолли об-ҳаво туфайли кучайиб бормоқда.
Ёнғин содир бўлган ҳудуддаги бир қатор қишлоқларни эвакуация қилиш бошланди. Маълум қилинишича, ёнғин аҳоли яшаш жойларига таҳдид солмоқда, Қораҳидир ва Иғдир қишлоқлари эса аланга ичида қолган.
Бурса муниципалитети аҳолини ёнғин хавфидан огоҳлантирди. Айни пайтда, Карабюк-Анқара автомобиль йўли ҳар икки йўналишда ҳам ҳаракатга ёпилган.
Мавжуд маълумотларга кўра, ёнғинни ўчириш чоралари кўрилмоқда, ёнғинни ўчириш учун ўт ўчириш бригадалари жалб қилинган. Ёнғинни ўчиришда ўрмон хўжалиги ходимлари ва маҳаллий аҳоли ҳам иштирок этмоқда.
Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Қайд этилишича, аҳоли турар жойлари хавф остида.
Ўрмон ёнғинлари Карабüк, Ушак ва Қаҳраманмараш вилоятларида ҳам давом этмоқда. Карабукда 20 га яқин қишлоқ ва 50 маҳалла эвакуация қилинди.