Япония армияси аёлларни ҳарбий хизматга қабул қилиш бўйича чекловларни бекор қилди

Япония Мудофаа вазирлиги аёлларни мамлакат қуролли кучларига жалб қилиш бўйича сўнгги чекловларни бекор қилди. Энди улар 1 августдан бошлаб ҳатто ядровий, биологик ва кимёвий мудофаа бўлинмаларида ҳам хизмат қилишлари мумкин бўлади.
Kyodo агентлиги хабар беришича, ҳарбий департамент ўз ҳаракатини у ерда хавфсизлик чораларини кучайтириш билан изоҳлаган.
Ядровий мудофаа бўлинмалари, жумладан, 2011 йил баҳорида Фукусима-1 атом электр станциясидаги авария натижасида ифлосланган ҳудудларни зарарсизлантириш учун қўлланилади. У ерда кадрлар кескин етишмайди ва аёлларнинг жалб этилиши бу муаммони ҳал қилишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди Мудофаа вазирлиги. Шахсий хавфсизлигини таъминлаш учун улар гўёки махсус ҳимоя воситаларини олишади ва махсус жиҳозланган транспорт воситаларида саёҳат қилишади.