Аёллар ва эҳтиёжмандлар учун уй-жой таъмирига 20 млн сўмгача ёрдам ажратилади

Аёллар ва эҳтиёжмандлар учун уй-жой таъмирига 20 млн сўмгача ёрдам ажратилади

Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорига мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд қатлам вакилларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор молиявий енгилликлар белгиланди. Мазкур қарор доирасида қуйидаги чоралар амалга оширилади:

“Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларга яшаш уйини таъмирлаш учун зарур бўлган қурилиш материаллари хариди учун энг кам иш ҳақининг 50 бараваригача (20,6 млн сўм) субсидия ажратилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар ёки таркибида ногирон аъзо бўлган оилаларга ер участкасини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар 100 бараваригача БҲМ (41,2 млн сўм) миқдорида қоплаб берилади.

Кам таъминланган оила фарзандлари учун ҳарбий хизматни заҳирада ўташ бадали давлат томонидан тўлиқ қопланади (бир марталик асосда).

Иқтидорли ёшлар (фан, санъат, спорт, IT йўналишларида) учун 6 ойгача бўлган ўқув курслари харажатлари ҳар ойда 1 БҲМ (412 минг сўм) миқдорида қоплаб борилади.

Таълим, спорт, маданият ёки IT соҳасига ихтисослашган нодавлат таълим муассасаларига жиҳоз хариди ёки бино ижара харажатлари учун 50 БҲМ (20,6 млн сўмгача) миқдорда маблағ ажратилади.

Бу чора-тадбирлар жамиятнинг ижтимоий заиф қатламларини рағбатлантириш ҳамда уларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатишга қаратилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: