Наманганда икки бола Фарғона каналига чўкиб кетди

Вилоят ФВБ хабарига кўра, воқеа 23 июль куни юз берган. 5-6 нафар бола каналга чўмилишга борган ва улардан икки нафари чўкиб кетган.
Болалардан бирининг жасади 25 июль куни каналнинг Тўрақўрғон туманидан оқиб ўтувчи қисмида топилган.
Ҳозирда иккинчи болани қидириш ишлари Наманган, Чуст ва Поп туман ФВБ қутқарувчилари томонидан ер усти ва сув остида давом эттирилмоқда.