Ана энди, мақтанг Султоналини!..

Ана энди, мақтанг Султоналини!..

СУЛТОНАЛИ ХОТИРАСИГА
Мирзо Карим
Кимнинг ижодига қоқмади қанот,
Жонга ҳузур дерлар бетни қалини.
Тармоққа суратин муҳрлаб бот – бот,
Ана энди, мақтанг Султоналини!
Соҳир денг, моҳир денг, тенгсиз созанда,
Не дардлар тортганин билмайсиз танда,
Ягона ўғлон денг, шуҳратда, шанда,
Ана энди, мақтанг Султоналини!
Бир мухлис кўрдими шифохонаси,
Ёндан концерт қўйди, келса хонаси,
Номин унутма деб, Шарқ таронаси,
Ана энди, мақтанг Султоналини!
Ўзбек санъатини айлади обод,
Картани ўчиринг, жон, Мирзоозод,
Қатор асарларин айтиб, ёдма – ёд,
Ана энди, мақтанг Султоналини!
Оқибатни ўпқон егани шудир,
Ишонган тоғ холсиз экани шудир,
Ўлдинг, азиз бўлдинг дегани шудир,
Ана энди, мақтанг Султоналини!
Қон қақшаб ортида қизлари қолди,
Орзулари, ўксик сўзлари қолди,
Сўнгида жовдираб кўзлари қолди,
Ана энди, мақтанг Султоналини!
Мирзо ўзинг кимсан, қаламинг тайёр,
Наҳот пайт пойлаган сен ҳам бир айёр,
Дея, ижодда биз зўр эдик ҳамкор,
Ана энди, мақта Султоналини!
Дўстларингизга ҳам юборинг: