Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаган 25 нафар фуқаро жаримага тортилди

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаган 25 нафар фуқаро жаримага тортилди

Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан июль ойи давомида шаҳар ва туманларда ўтказилган экологик назорат рейд тадбирлари жараёнида 25 нафар фуқаро атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмагани аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан 25 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 88-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда 28 875 000 сўм миқдорида жарима, шунингдек 24 239 000 сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

Эслатиб ўтамиз, вилоят бўйлаб кундузги ва тунги кучайтирилган назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: