Ҳиндистонда содир бўлган жиддий ЙТҲ натижасида 18 нафар зиёратчи ҳалок бўлди

Ҳиндистон шарқида зиёратчиларни олиб кетаётган автобуснинг газ баллонлари ортилган юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Al Arabia хабар берди.
«Автобус ва юк машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲда 18 нафар зиёратчи ҳалок бўлди», — деб ёзади маҳаллий депутат Нишикант Дубей ижтимоий тармоқда.
Унинг сўзларига кўра, зиёратчилар ҳиндуларнинг зиёратгоҳига, субконтинентда муссонлар бошланишига тўғри келадиган муқаддас Шравон ойини нишонлаш учун кетаётган эди.
Зиёратчилар ҳиндларнинг ҳалокат худоси Шивага қурбонлик қилиш учун Ганг дарёсидан муқаддас сув олиб кетишган.
Ҳиндистонда ҳар йили ўн минглаб одамлар йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлади.