Литва нега ўзбекистонлик мигрантлар кўпайишидан хавотирда?

Литва нега ўзбекистонлик мигрантлар кўпайишидан хавотирда?

Литвада рус тилида гапирадиган одамлар сони ортиб бормоқда. Бунга сабаб — Украинадан келган қочқинлар ҳамда Тожикистон ва Ўзбекистон каби Марказий Осиё давлатларидан келаётган меҳнат муҳожирлари экани айтилмоқда.

Литванинг Миллий озчиликлар масалалари бўйича департаменти директори жамиятни «руслаштиришдан халос этиш» қийин кечаётганини тан олди, чунки янги келган аҳолининг аксарияти айнан рус тилида мулоқот қиляпти.

Охирги 2,5 йил ичида мамлакатдаги Тожикистон фуқаролари сони 4,5 баробарга ошган!

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, бу вазиятга тоқат қилиб бўлмайди – Вильнюсдаги жамоат жойларида рус тили тобора кўпроқ янграётгани хавотирларга сабаб бўляпти.

Дўстларингизга ҳам юборинг: