Неймар ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди

Неймар ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди

Бразилиялик футболчи Неймар «Марсель» клубига ўтиш ниятида эмас. Бу ҳақда инсайдер Саша Тавольери маълум қилди.

Илгари айрим оммавий ахборот воситалари Франция клуби «Сантос» раҳбарияти билан Неймарни сотиб олиш юзасидан музокаралар бошлашни режалаштирмоқда, деб хабар берган эди.

«Неймарнинг «Марсель»га ўтиши ҳақидаги хабар бутунлай асоссиз. Бу ҳақиқатга тўғри келмайди,» дея Тавольери ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида ёзди.

Неймар ўтган қишда «Сантос»га қайтганди. Жорий мавсумда бразилиялик футболчи 16 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: