Нидерландия Исроилнинг икки вазирини персона нон грата деб эълон қилди

Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ва молия вазири Бетсалел Смотрич Нидерландияга киритилмайди.
Улар “Ғарбий Соҳилдаги яҳудийлар аҳоли пунктларини кенгайтиришни мунтазам қўллаб-қувватлаб, Ғазо секторида этник тозалашга чақириб, фаластинликларга нисбатан зўравонликни авж олдиришга бир неча бор ҳисса қўшган”ликда айбланди.