Россия биометрия ёрдамида тўлов муаммоси 100% ҳал қилинган ягона давлатга айланди

Россия биометрия ёрдамида тўлов муаммоси 100% ҳал қилинган ягона давлатга айланди

Бу ҳақда Сбербанк бош директори Герман Греф Владимир Путин билан суҳбатда айтиб берди.

“Биометрия бўйича тўлов муаммоси ҳал қилинди: математика ёрдамида юзни 100% аниқлашга эришилди. Россия бу муаммо ҳал қилинган дунёдаги ягона давлатга айланди. <…>Энди бизга тўловни амалга ошириш учун пластик карталар, телефонлар керак эмас”, – деди Греф.

Сбербанк раҳбари айтишига кўра, айни дамда Россияда биометрик тўловларни амалга ошириш учун 1,2 млн терминал ўрнатилган ва ўтган 1,5 йил давомида бу соҳада ҳеч қандай фирибгарлик ҳолати қайд этилмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: