Украинада энди 60 ёшдан ошган эркаклар ҳам армияга чақирилиши мумкин

Зеленский катта ёшдаги фуқароларни шартнома асосида армияга чақиришга рухсат берувчи қонунни имзолади.
Қонунга кўра, 60 ёшдан ошган фуқаролар ихтиёрий равишда шартнома тузиб, Украина Қуролли Кучларида хизмат қилишлари мумкин бўлади.
Депутатларнинг таъкидлашича, бу қарор фронтдаги кадр етишмовчилигини қисман бартараф этишга қаратилган.