Хитойда кучли ёмғирлар оқибатида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Хитойда кучли ёмғирлар оқибатида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Хитойда узоқ йиллик кузатувлар тарихида энг кучли ёмғирлар қайд этилди. 24-июль куни бошланган ёғингарчиликлар Пекин шаҳрининг шимоли-шарқий ҳудудида жойлашган Миюн сув омборида сув сатҳининг кескин кўтарилишига олиб келди. Бу ҳақда “Синхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Хитой Сув хўжалиги вазирлиги сув тошқини хавфи сабаб пойтахтда фавқулодда ҳолат эълон қилганини маълум қилди. Уларнинг баёнотига кўра, омборга тушаётган сув ҳажми сўнгги 60 йил ичида кузатилган энг юқори кўрсаткични ташкил этмоқда.

Пекин шаҳри маъмурияти эса кучли ёғингарчилик натижасида юзага келиши мумкин бўлган геологик хавфларга нисбатан энг юқори — “қизил” даражадаги огоҳлантиришни берган. Келаси 24 соат ичида шаҳар ғарбий ва шимолий ҳудудларида кўчки ҳамда тошлар қулаш эҳтимоли юқори, дея билдирилди расмий манбаларда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: