Америкаликлар орасида Исроилга нисбатан салбий муносабат ортяпти

Gallup сўровига кўра, АҚШ аҳолисининг 60 фоизи Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларини қораламоқда — бу 2023 йил ноябридан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
Бир йил ичида Исроил кампаниясини қўллаб-қувватлаш даражаси 10 фоизга камайиб, 32 фоизга тушган. 8 фоиз иштирокчи бу борада аниқ фикр билдирмаган.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг рейтинги ҳам пасайган — илк бор америкаликларнинг кўпчилиги (52%) уни салбий баҳолаган. Унинг қўллаб-қувватлаш даражаси 35 фоиздан 29 фоизга тушган.
Айниқса, ёшлар орасида Исроилга нисбатан танқид кучайган: 18–34 ёшлилар орасида 91 фоиз респондент унинг ҳаракатларини маъқулламаган. 54 ёшгача бўлганлар орасида бу кўрсаткич 71 фоизни, катталар орасида эса 51 фоизни ташкил қилган.
Gallup таҳлилларига кўра, АҚШ жамиятида, айниқса ёшлар ўртасида, Исроилга нисбатан танқидий муносабат кучайиб бораётгани Тель-Авивнинг ташқи сиёсий келажагини жиддий мураккаблаштириши мумкин.